Филлипинда супертайфун сабаб 30 млн кишининг ҳаёти хавф остида қолди (видео)
Олам
−
10 Ноябрь 3602 1 дақиқа
Филиппинга 230 км/соат тезликда яқинлашаётган навбатдаги супертайфун туфайли қарийб 30 миллион кишининг ҳаёти хавф остида қолди. Бу ҳақда “Euronews” хабар берди.
Маълум қилинишича, юқори даражали хавф сабабли аллақачон бир миллионга яқин одам эвакуация қилинган. ОАВ маълумотига кўра, “Фунг-Вонг” номли супертайфун сабаб мамлакат бўйлаб 916 минг 863 киши хавфсиз ҳудудларга кўчирилган.
Хабарларга кўра, “Фунг-Вонг”нинг радиуси шу қадар катта-ки, у бутун мамлакат ҳудудини қамраб олиши мумкин. Миллий метеорология хизмати шамол тезлиги 230 км/соатга етаётгани ҳақида огоҳлантирган. Нашрнинг ёзишича, Филиппин Президенти Фердинанд Маркос кичик мамлакатда фавқулодда ҳолат эълон қилган. Бир неча ҳудудларда электр узиб қўйилган, бандаргоҳлар ва мактаблар ёпилган.
Фуқаролик мудофааси агентлиги аҳолини огоҳлантириб, “Фунг-Вонг” сабаб 30 миллиондан ортиқ одам хавфга дуч келиши мумкинлигини билдирган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ “Калмаэги” тайфуни оқибатида Филиппиннинг марказий қисмига жиддий зарар етганди. Ўша пайтда камида 140 киши ҳалок бўлгани айтилган.
Live
Барчаси