Филиппиндаги сув тошқинлари 17 кишининг ҳаётига зомин бўлди

Олам

image

Филиппинда сув тошқинлари оқибатида 17 киши ҳалок бўлди, етти киши турли тан жароҳатлари олди, икки киши эса бедарак йўқолди. Бу ҳақда мамлакатнинг Табиий офатлар хавфини камайтириш ва бошқариш миллий кенгашига таяниб “Almayadeen” нашри хабар берди.  

Филиппиндаги ноқулай об-ҳаво туфайли юзага келган сув тошқини республиканинг 13 та ҳудудида яшовчи 523,9 мингдан ортиқ аҳолисига зарар етказди. Умумий ҳисобда қиймати 43,6 минг доллар бўлган 530 та турар-жойга, 3 миллион долларлик 137 та инфратузилма объектларига ҳамда 5,05 миллион долларлик қишлоқ хўжалигига зарар етган.

Шунингдек, 123 та эвакуация марказига 71,4 мингдан ортиқ одам кўчирилган. 5,89 минг киши уйини олдиндан тарк этган. Республиканинг 12 та ҳудудида табиий офат билан боғлиқ 730 та ҳодиса аниқланди. Сув тошқинлари 158 та йўл ва 42 та кўприкни вайрон қилган ҳамда 24 та денгиз портига зарар етказди. 40 та шаҳарда электр таъминотида узилишлар қайд этилди. 

Бундан ташқари, ҳозирда 488 та шаҳар ва 110 та муниципалитетда тегишли равишда таълим муассасаларида дарслар ва корхоналарда ишлаш тўхтатилди. Бешта аҳоли пунктида фавқулодда ҳолат жорий этилди. Ҳукумат ёрдам учун 562,3 минг доллар ажратган.

Эслатиб ўтамиз, 2022 йилда содир бўлган тошқинлар, бўронлар, ўрмон ёнғинлари ва бошқа табиий офатлар бутун дунё бўйлаб қанчага тушгани ҳақида маълумот берган эдик.

Нурмуҳаммад Файзуллаев


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

сув тошқини табиий офат Филиппин

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг