ФИФАнинг “The Best” мукофоти учун 3 номзод эълон қилинди

Спорт

image

“Ливерпуль”нинг голландиялик ҳимоячиси Виржил ван Дейк, “Барселона”нинг аргентиналик ҳужумчиси Лионель Месси ва “Ювентус”нинг португалиялик ҳужумчиси Криштиану Роналду 
ФИФА талқини бўйича йилнинг энг яхши футболчиси бўлиш учун номзодларнинг якуний учталигига кирди. 

“ФИФАнинг йил футболчиси” учун топшириладиган "The Best" мукофоти — 1991 йилдан буён ҳар йили топшириб келинади. 2010 йилдан 2015 йилгача йилнинг энг яхши футболчиси учун “ФИФА Олтин тўпи” соврини топширилган, бу соврин “ФИФАнинг йил футболчиси” ва “Олтин тўп (Frace Football)” совринлари бирлашмаси эди.  2016 йилда ФИФА ва франсуз нашри ҳамкорликни тўхтатиб, мукофотларни яна алоҳида ҳолда топшира бошлади. 

ЕЧЛнинг ўтган мавсуми ғолиби бўлган “Ливерпул” бош мураббийи Юрген Клопп, қаторасига иккинчи мавсум Англия чемпиони бўлган “Манчестер Сити” устози Хосеп Гвардиола ва “Тоттенҳем” билан “ЧЛнинг ўтган мавсумида финалга чиққан Маурисио Почеттино эса ФИФА талқини бўйича йилнинг энг яхши мураббийи бўлишга номзодларнинг якуний учталигага кирган. 

Тақдирлаш маросими 23 сентябрь куни Миланда бўлиб ўтади.


Мақола муаллифи

Теглар

ФИФА

Баҳолаганлар

51

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг