FIFA ЖЧ-2026 логотипини намойиш қилди (фото)
Спорт
−
18 Май 2023 5711 1 дақиқа
Халқаро футбол федерацияси (FIFA) ўзининг расмий сайтида 2026 йилда АҚШ, Канада ва Мексикада бўлиб ўтадиган Жаҳон чемпионати логотипини тақдим этди.
Логотипда Жаҳон чемпионати кубоги ва 26 рақами турли рангларда тасвирланган. Логотип Лос-Анжелесда (АҚШ) расмий тадбирда тақдим этилди. FIFA АҚШ, Канада ва Мексикадаги Жаҳон чемпионати ўйинларига мезбонлик қиладиган 16 та шаҳарнинг логотипларини ҳам тез орада оммага тақдим этилишини маълум қилди.

2026 йилги мундиал тарихда 48 та жамоа иштирок этадиган биринчи Жаҳон чемпионати бўлади. Ҳозиргача жаҳон чемпионатларида 32 та терма жамоа иштирок этган. Амалдаги жаҳон чемпиони 2022 йилда Қатарда чемпионликни қўлга киритган Аргентина термаси ҳисобланади.
Live
Барчаси31 Декабрь 2025
Фарғона давлат техника университети ректори Қўнғиротбой Шариповга янги ўринбосар бўлди.
30 Декабрь 2025
30 Декабрь 2025