ФИФА йилнинг энг яхшиларини тақдирлади
Спорт
−
24 Сентябрь 2019
6206Кеча, 23 сентябрь куни Италиянинг Милан шаҳрида ФИФА талқинига кўра йилнинг энг яхшиларини (The Best) аниқлаш маросими бўлиб ўтди. Тақдирлаш тантаналари “Ла-Скала” опера театрида ўтказилди.
Номинациялар ғолиблари билан танишинг:
Йилнинг энг яхши эркак футболчиси – Лионель Месси (“Барселона”, Аргентина)
Йилнинг энг яхши аёл футболчиси – Меган Рапино (АҚШ миллий жамоаси).
Йилнинг энг яхши эркаклар жамоаси мураббийи – Юрген Клопп (“Ливерпуль”).
Йилнинг энг яхши аёллар жамоаси мураббийи – Жилл Эллис (АҚШ миллий жамоаси).
Йилнинг энг яхши эркак дарвозабони – Алисон Беккер (“Ливерпуль”, Бразилия).
Йилнинг энг яхши аёл дарвозабони – Сари ван Венендал (Нидерландия миллий жамоаси)
Йилнинг энг чиройли голи муаллифи – Даниэль Жори (“Дебрецен”).
Мавсумнинг энг яхши мухлислари – Николас ва Сильвия Грекко (Бразилия).
Fair Play (Ҳалол ўйин) соврини соҳиби – Марсело Бьелса (“Лидс” бош мураббийи).
Йилнинг рамзий терма жамоасидан эса қуйидаги футболчилар ўрин олишди:
Дарвозабон: Алисон (“Ливерпуль”).
Ҳимоячилар: Маттейс де Лигт (“Аякс”/“Ювентус”), Серхио Рамос, Марсело (иккаласи – “Реал”), Виржил ван Дейк (“Ливерпуль”).
Ярим ҳимоячилар: Лука Модрич (“Реал”), Френки де Йонг (“Аякс”/“Барселона”), Эден Азар (“Челси”/“Реал”)
Ҳужумчилар: Килиан Мбаппе (“ПСЖ”), Лионель Месси (“Барселона”), Криштиану Роналду (“Ювентус”).
LiveБарчаси