FIFA ўйинларни олдиндан келишган клубни жазолади

Спорт

image

Халқаро футбол ташкилоти (FIFA) Доминикан Республикаси клуби “Атлетико Сан-Кристобаль”ни спорт дахлсизлигини жиддий бузганлиги ва келишилган ўйинларда иштироки сабабли четлатди. FIFA қарорига кўра, клуб Доминикан футбол лигасининг (LDF) 2025-26 йилги мавсумидан дарҳол чиқарилиши эълон қилинди.


Қарор FIFA Тартиб-интизом қўмитаси томонидан чиқарилган бўлиб, Цюрихдан юборилган расмий билдиришнома орқали эълон қилинди. Ҳужжатда таъкидланишича, FIFA Тартиб-интизом кодексининг 20-моддаси бўйича расмий мусобақаларда ҳар қандай шаклдаги келишилган ўйинлар жазо чораларини талаб қилади. Шунга мувофиқ, “Атлетико Сан-Кристобаль” келаси мавсум учун Доминикан қуйи лигасига туширилди.

FIFA, шунингдек, Доминикан футбол федерациясига  клуб фаолияти ва келишилган ўйинга қарши кураш, таълим ва мамлакатдаги мусобақалар яхлитлигини мустаҳкамлаш бўйича режа тузишни топширди.

Четлатиш сабабли жамоанинг “Моcа”га қарши учрашуви бекор қилинди. Бу санкция клубнинг 13 ўйинда қайд этган 11 мағлубият ва 2 дурангини ҳисобга олган ҳолда, Доминикан футболидаги энг оғир жазолардан бири сифатида қайд этилмоқда.

Экспертлар бу чорани миллий спорт турларида ноқонуний пул тикиш ва келишилган ўйинга қарши сигнал сифатида баҳоламоқда. FIFA бундай воқеаларни олдини олиш режасини талаб қилиб, Доминикан футболида назорат, таълим ва шаффофлик механизмларини кучайтиришни тавсия қилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

FIFA Доминикан Республикаси келишилган ўйинларда

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг