FIFA Тожикистон-Россия ўйини ўтказилишига қаршилик кўрсатмади

Спорт

image

Халқаро футбол федерацияси (FIFA) ва Европа футбол уюшмалари иттифоқи (UEFA) Россия билан Тожикистон терма жамоаси ўртасида ўртоқлик ўйини ўтказилишини маъқуллади. Ўйинни ташкил қилиш учун рухсат аллақачон берилган, баҳс натижаси FIFA рейтингига ҳам таъсир ўтказади.

“Биз UEFA ва FIFA'дан рухсат олдик. Учрашувдаги қўлга киритилган рейтинг очколар FIFA рейтингига таъсир қилади. Бу ўйинда жамоалар олтита ўзгаришни амалга ошириши мумкин”, дея Тожикистон футбол федерацияси вакилининг сўзини келтиради TASS.

Эслатиб ўтамиз, ноябрь ойидаги йиғин доирасида Россия терма жамоаси иккита - Тожикистон (17 ноябрь) ва Ўзбекистон (20 ноябрь) билан ўртоқлик учрашуви ўтказади.

Аввалроқ FIFA ва UEFA Россия клублари ва терма жамоаларини халқаро мусобақалардан четлатган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Rossiya FIFA

Баҳолаганлар

46

Рейтинг

2.8

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг