FIFA “Насаф”га трансфер тақиқини жорий қилди

Спорт

image

Бугун, 9 декабрь куни Халқаро футбол уюшмаси (FIFA) Қаршининг “Насаф” жамоасига трансфер тақиқини жорий қилди. 

Гап шундаки, жорий йилнинг 7 октябрь куни FIFA Низоларни ҳал этиш палатаси “Насаф” футбол клуби ва франциялик футболчи Абделае Диаките ўртасидаги низоли вазият юзасидан қарор чиқарган эди. Унда кўрсатилишича, «Насаф» футболчи билан тузилган шартнома шартларини бажармаган.

Шу сабабли футболчи FIFA’га мурожаат қилган ва якунда ташкилот “аждарлар” зиммасига белгиланган қарздорлик ва жарима тўловларини 45 кун мобайнида тўлаши лозим экани, агар мазкур мажбуриятлар клуб томонидан ўз вақтида бажарилиши таъминланмаса, клубга нисбатан миллий ва халқаро миқиёсда янги футболчиларни рўйхатдан ўтказиш бўйича тақиқ қўйилиши ҳақида огоҳлантириш берган.

FIFA 45 кунлик муддат якунига етганини инобатга олиб, “Насаф”га трансфер тақиқи қўйди. Энди клуб қишки трансфер ойнаси вақтида янги футболчиларни ўз сафига қўшиб олиш учун, мазкур низоли вазиятни ҳал этиши лозим бўлади.


Мақола муаллифи

Теглар

Суперлига Насаф ЎзПФЛ FIFA Трансфер тақиқи

Баҳолаганлар

65

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг