FIFA кўк карточка ислоҳотини қўллаб-қувватламоқчи эмас
Спорт
−
09 Февраль 2024 5265 1 дақиқа
Халқаро футбол федерацияси (FIFA) кўк карточка ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди.
“FIFA кўк карточкалар топ даражадаги ўйинларда амалда бўлиши нотўғрилигини ва ҳали бу амалиётга эрта эканлигини маълум қилади. Ҳар қандай янгиликни синов тариқасида қуйи лигаларда амалга ошириш билан чеклаш керак”, дейилади ташкилот баёнотида.
Маълум бўлишича, 2 март куни бўлиб ўтадиган Халқаро футбол ассоциацияси кенгашининг (IFAB) йиллик умумий йиғилишида FIFA бу масала бўйича ўз позициясини билдиради.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ футболда янги кўк карточка пайдо бўлиши ҳақида хабар берилганди.
Ҳакам бундай карточкани футболчиларга хавфли ҳужумни тўхтатиб қўядиган тактик қоидабузарлик ҳамда учрашув расмийси билан кескин тортишгани учун кўрсатади.
Live
Барчаси31 Декабрь 2025
Фарғона давлат техника университети ректори Қўнғиротбой Шариповга янги ўринбосар бўлди.
30 Декабрь 2025
30 Декабрь 2025
30 Декабрь 2025
29 Декабрь 2025