FIFA Исроил клубларини мусобақалардан четлатиши кутилмоқда
Sport
−
19 July 2024 5953 1 minute
Халқаро футбол федерацияси (FIFA) ташкилот кенгаши йиғилишида Исроил жамоалари ва клубларини халқаро мусобақаларда иштирок этишдан четлаштириш тўғрисида қарор қабул қилиши мумкин. Бу ҳақда “Reuters” хабар берди.
20 июль куни FIFA кенгашининг навбатдан ташқари йиғилиши бўлиб ўтади. Адвокат Макс ду Плессис Исроил расмийларининг Фаластиндаги ҳаракатлари FIFA'нинг асосий мақсад ва ғояларига путур етказиши ҳақида ҳисобот тайёрлади. Ҳисоботда, шунингдек, Исроил инсон ҳуқуқларини поймол қилаётгани, мамлакат расмийлари миллатига кўра камситишлари, бу инсонпарварлик мақсадлари ва FIFA позициясига зид эканлиги қайд этилган.
Май ойида Фаластин футбол ассоциацияси президенти Жибрил Ражуп FIFA'дан Исроил футбол федерациясининг ташкилотдаги аъзолигини тўхтатишни талаб қилди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Исроил парламенти Фаластин давлати тузилишига қарши чиққани хабар қилинганди.
Live
All“Boysun do'ppisi” patentlandi
16 September
Ronal'd Kumanning ayoli 65 yoshida vafot etdi
16 September