Исроил парламенти Фаластин давлати тузилишига яна қарши чиқди

Олам

image

Исроил парламенти Фаластин давлатини тузишга қарши принципиал позиция ҳақидаги декларацияни маъқуллади. Бу ҳақда “Ynet” портали хабар берди.

Нашрнинг ёзишича, декларацияни 120 депутатдан 68 нафари маъқуллаган. 9 нафар депутат қарши чиққан.

“Фаластин давлатининг ташкил этилиши Исроил ва унинг фуқаролари учун хавф туғдиради. Терроризм учун мукофот бўлади. Можарони давом эттиради ва минтақадаги барқарорликни бузади”, дейилади Исроил парламенти маъқуллаган ҳужжатда.

Парламент аъзоларининг фикрича, Фаластин давлати ташкил этилгандан сўнг, қисқа вақт ичида унинг устидан назорат Ғазо секторида ҳукмронлик қилаётган ҲАМАС томонидан қўлга олинади ва у Исроилни йўқ қилиш мақсадида Эрон бошчилигидаги гуруҳлар билан мамлакатга қарши уруш очади.

Маълумот учун, Исроил ва Фаластин ўртасидаги сўнгги тўғридан тўғри музокаралар 2014 йилнинг апрелида яқинлашувга эришиш учун тўққиз ойлик муваффақиятсиз уринишлардан сўнг барбод бўлганди. Томонлар ўртасидаги тинчлик жараёнининг аввалги босқичи 2010 йилда натижасиз якунланган. 2024 йил февраль ойида Исроил Вазирлар Маҳкамасининг Фаластин давлатини яратиш тўғрисидаги диктатни рад этиш ҳақидаги қарори маъқулланган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Исроил ва ҲАМАС Ғазо секторидаги можарони тинч йўл билан ҳал қилиш режасининг асосий шартларини келишиб олгани хабар қилинганди.

Азизбек Эшмаматов


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

депутат Фаластин Исроил

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made