FIFA Индонезияни U-20 Жаҳон чемпионати мезбонлигидан маҳрум қилди

Спорт

image

Халқаро футбол федерацияси (FIFA) 2023 йилги ёшлар ўртасидаги Жаҳон чемпионатини Индонезиядан кўчиришга қарор қилди. Бу ҳақда кеча, 29 март куни ташкилот Матбуот хизмати хабар берди.

Аввалига турнирга қуръа ташлаш маросими Бали губернатори Ваян Костер Исроил термасини мусобақага қўймасликка қарор қилганидан сўнг бекор қилингани маълум бўлган эди.

“Янги мезбон давлат кейинроқ эълон қилинади, мусобақа саналари ҳозирча ўзгаришсиз қолмоқда. Индонезия футбол ассоциациясига нисбатан қўлланадиган санкциялар ҳам тез орада маълум бўлади”, дейилади ташкилот хабарида.

Мусобақа жорий йилнинг 20 майидан 11 июнигача Индонезияда ўтказилиши керак эди. Жаҳон чемпионатида Равшан Ҳайдаров мураббийлигидаги Ўзбекистон ёшлар жамоаси Осиё чемпиони сифатида иштирок этади.


Мақола муаллифи

Теглар

FIFA U-20 Жаҳон чемпионати

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг