FIFA Бразилия – Аргентина ўйинидаги воқеалар юзасидан расмий баёнот берди

Спорт

image

FIFA Бразилия ва Аргентина терма жамоалари ўртасидаги учрашув юзасидан расмий баёнот берди. Ўйин Бразилия қонунларини бузган 4 нафар аргентиналик футболчи сабабли тўхтатилган эди.

“FIFA 2022 йилги Жаҳон чемпионати саралашидан ўрин олган Бразилия ва Аргентина учрашувининг тўхтатилишига олиб келган воқеалардан афсусда. Бу миллионлаб мухлисларга дунёнинг энг кучли терма жамоалари ўртасидаги учрашувдан завқланишга тўсқинлик қилди. Ўйин ҳисоботи FIFA’га тақдим этилди. Бу маълумотлар ваколатли органлар томонидан таҳлил қилиниб, ўз вақтида қарор қабул қилинади”, дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, учрашув Бразилия соғлиқни назорат қилиш миллий агентлиги (Anvisa) вакиллари ва полиция иштирокида 4-дақиқа ўтиб бораётган вақтда тўхтатилди.

Маълум бўлишича, агентлик ходимлари Аргентина футболчилари Эмилиано Мартинес, Эмилиано Буендя (“Астон Вилла”), Жовани Ло Чельсо ва Кристиан Ромеро (“Тоттенхэм”) мамлакат чегарасини ноқонуний тарзда кесиб ўтган, деб гумон қилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Бразилия Аргентина ЖЧ-2022 FIFA

Баҳолаганлар

526

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг