“Фидойи раҳбар”: Ким Чен Ин нима сабабдан вазн ташлагани тахмин қилинди
Олам
−
31 Июль 2021
10684Шимолий Корея раҳбари Ким Чен Ин йил бошидан бери 20 килограммдан ортиқ вазн йўқотган. Бу ҳақда “Daily Mail” нашри хабар бермоқда.
Нашрнинг қайд этишича, жорий йилнинг июль ойида ўтказилган Корея халқ армияси қўмондонлари ва сиёсий офицерларининг биринчи семинаридан олинган расмларда Ким Чен Иннинг костюми унинг устида кенг туриб, белига осилиб қолгани кўринади.
Бир ой олдин Жанубий Корея ва Ғарб матбуоти Шимолий Корея раҳбари 10 дан 20 кг гача вазн йўқотган бўлиши мумкинлиги ҳақида хабар тарқатган эди. Кейинчалик, бу маълумотни КХДР давлат телевидениеси тасдиқлаган, лекин Ким Чен Иннинг ўзи кўрсатилмаган. Таъкидланишича, раҳбарнинг ориқ ҳолати одамларнинг қалбини “синдиради”.
“Ким Чен Ин 2011 йилда ҳокимиятга келганидан бери, озиқ-овқат ва ичимликлар таъсирида тахминан 40 кг вазн орттирганди”, дейилган Жанубий Корея разведкаси маълумотларига таяниб.
Баъзи маълумотларга кўра, сиёсатчининг максимал вазни 140 кг га етган. Голландиядаги Лейден университетининг Корея бўйича мутахассиси Кристофер Гриннинг сўзларига кўра, Ким Чен Иннинг вазн йўқотиши мамлакат озиқ-овқат инқирози ва бошқа қийинчиликларга дош бера олмаётган пайтда, “фидойи, меҳнаткаш” лидер образи сифатида қўлланилмоқда.
Аввалроқ, Жанубий Корея депутати Ким Бен Ки КХДР раҳбарининг бошқарувига таъсир қиладиган соғлиғи билан боғлиқ жиддий муаммолар йўқлигини маълум қилганди.
Эслатиб ўтамиз, жорий йил июнь ойининг бошларида Ким Чен Ин жамоатчилик олдида сўнгги бор кўринганидан буён сезиларли даражада озиб кетгани маълум бўлганди.
LiveБарчаси
Тошкент шаҳрининг бош режаси тасдиқланди.
26 Декабрь