Февраль ойида об-ҳаво қандай бўлади?

Жамият

image

Февраль ойи январь ойига нисбатан ўртача 2-3 даражага, тоғларда 1-1,5 даражага илиқроқ бўлади. Бу ҳақда Ўзгидромет огоҳлантириш билан чиқди.

Аммо қиш ойларининг об-ҳавоси бир хилликка мойил эмас ва турли йилларда Ўзбекистонда февраль ойлари ҳар хил бўлади.

Февраль ойида баҳорий илиқ об-ҳаво тез-тез кузатилган даврларда табиат уйғониб, бодом, ўрик, олхўри ва олчанинг эртапишар навлари гуллаши бошланади.

Ўзбекистонда метеорологик кузатувларнинг барча йиллари учун февраль ойидаги максимал ҳароратнинг мутлақ рекордлари 24-29 даража илиқни, жанубда баъзи жойларда 30-32 даража илиқни ташкил этади. Республика ҳудудининг катта қисмида бу рекордлар 2016 ва 2021 йилларда ўрнатилган эди.

Ушбу асрда 2004, 2016 ва 2021 йилларнинг февраль ойлари энг иссиқ бўлиб, ўртача ойлик ҳарорат иқлим меъёридан 3-6 даражага юқоридир. Бу йилларда, энг иссиқ даврларда, ҳаво ҳарорати 22-27 даража илиққача, жанубда 28-30 даража илиққача кўтарилди, бу баҳор фасининг ўрталарига хосдир.

Аммо энг илиқ йилларда ҳам февраль ҳали ҳам қиш ойи эканлигини унутмайди. Кўпинча ҳавони жадал исишидан сўнг қисқа муддатга қишки совуқлар қайтади. Шундай қилиб, 2021 йилнинг февраль ойида аномал илиқ об-ҳаводан сўнг (меъёрдан 8-13 даражага юқори), ойнинг охирги ҳафтасида ҳаво ҳарорати 10-15 даража совуққача пасайган эди.

2014 йилнинг февраль ойи энг совуқ бўлиб, бунда ўртача ойлик ҳарорат меъёрдан 4-8 даражага паст бўлиши кузатилган. Республика ҳудудининг катта қисмида минимал ҳаво ҳарорати 17-22 даража совуққача, шимолда 25-30 даража совуққача пасайган. Республиканинг кўпчилик ҳудудларида ХХI асрдаги барча февраль ойлари учун бу энг паст ҳарорат бўлди.

Бироқ, 2014 йилнинг февраль ойидаги совуқлар кузатувларнинг тарихий қатори учун минимал ҳаво ҳароратининг мутлақ рекордиларига нисбатан кучсиз бўлиб, ҳудуднинг катта қисмида ҳарорат 22-27 даража совуққача, Қорақалпоғистон Республикасида 32 даража совуққача, Устюртда 38-40 даража совуққача пасайган.

Фақат Сурхондарё вилояти бўйича минимал ҳаво ҳароратининг мутлақ рекорди ушбу асрга тегишлидир. 2014 йил февраль ойида ҳарорат 20-22 даржа совуққача пасайган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

об-ҳаво Ўзгидромет

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг