Февраль қандай об-ҳаво билан бошланиши айтилди

Бу қизиқ

image

Қишнинг сўнгги ойи – февралда Ўзбекистонга Ўрта ер денгизи ҳудудларидан нам ва нисбатан илиқ ҳаво кириб келади. Бу ҳақда Республика Гидрометеорология маркази хабар берди.

Қайд этилишича, февраль ойининг биринчи ўн кунлигида ҳарорат асосан кечалари 0-5 даража илиқ, баъзи жойларда 2 даража совуқ, кундузлари эса 3-8 дан 10-12 даражагача илиқ бўлади. Шимолий ҳудудларда кечалари 3-8 даража совуқ, кундуз кунлари 2-7 даража илиқ атрофида бўлади.

Келаётган ойнинг дастлабки ўн кунлиги нисбатан ёғингарчиликка бой бўлади. Республиканинг барча ҳудудлари бўйича вақти-вақти билан асосан ёмғир кўринишидаги ёғингарчилик бўлади. Баъзи жойларда ёмғир қорга айланади.

Кейинчалик февраль ойининг охиригача ҳарорат кечалари 2-7 даража илиқ ёки 5 даража совуқ, кундуз кунлари 2-7 даражадан 12-17 даражагача илиқ ҳарорат бўлиши кутилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

об-ҳаво Гидрометеорология

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг