Кўча қайтадими?
Интервью
−
19 Июль
347022023 йилнинг ноябрь ойидан буён энг кўп эшитган сўзимиз бу – “кўча”, “кўчалар”, “смотрящийлар” бўлди. Бунинг сабаби эса ўтган йилнинг ноябридан бошлаб республика бўйлаб “Долзарб 40 кунлик” тадбири ўтказилгани. Мамлакатдаги криминоген вазиятни яхшилаш мақсадида ўтказилган мазкур тадбир давомида 103 нафар шахс қўлга олингани ва 38 та жиноят иши қўзғатилганини маълум қилинган эди.
Улар:
- Жиноят кодексининг 165-моддаси товламачилик (10 йилдан – 15 йилгача);
- Жиноят кодексининг 168-моддаси фирибгарлик (8 йилдан – 10 йилгача);
- Жиноят кодексининг 248-моддаси қурол, ўқ-дорилар, портловчи моддалар ёки портлатиш қурилмаларига қонунга хилоф равишда эгалик қилиш (10 йилдан – 20 йилгача);
Жиноят кодексининг 273-моддаси гиёҳвандлик воситалар, уларнинг аналоглари ёки психотроп воситаларини ўтказиш мақсадини кўзлаб, қонунга хилоф равишда тайёрлаш, олиш, сақлаш ва бошқа ҳаракатларни қилиш, шунингдек уларни қонунга хилоф равишда ўтказиш (10 йилдан – 20 йилгача);
Жиноят кодексининг 276-моддаси гиёҳвандлик воситалар, уларнинг аналоглари ёки психотроп воситаларини ўтказиш мақсадини кўзламай қонунга хилоф равишда тайёрлаш, эгаллаш, сақлаш ва бошқа ҳаракатларни қилиш (3 йилдан – 5 йилгача);
Жиноят кодексининг 277-моддаси безорилик (3 йилдан – 5 йилгача);
Жиноят кодексининг 242-моддаси Жиноий уюшма ташкил этиш каби моддаларда айбланиб жиноят ишлари қўзғатилган.
Қўлга олинганлар орасида жиноят оламида “Бахти Ташкентский” номини олган Бахтиёр Қудратуллаев, “Саидазиз медгородок” номи билан танилган Саидазиз Саидалиев, “Салимбойвачча” лақабли Салим Абдувалиев ва бошқалар ҳам бор.
Тошкент шаҳар Жиноят ишлари бўйича Миробод тумани судида бўлиб ўтган ёпиқ суд мажлисида Салим Абдувалиев Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 248-моддаси 2-банди билан (ноқонуний қурол-яроғ сақлаш) айбдор деб топилган. Тайинланган жазони умумий тартибли колонияда ўташи белгиланган. Бахтиёр Қудратуллаев ва Саидазиз Саидалиевларга боғлиқ жиноят иши эса Жиноят ишлари бўйича Юнусобод туман судида кўрилмоқда.
QALAMPIR.UZ мазкур масала юзасидан “Эзгулик” жамияти раиси Абдураҳмон Ташанов билан суҳбатлашди. Интервьюда
Нега Ўзбекистон бирданига “кўча болаларини” теришни бошлади?
80-90 йиллар авторитетлари қандай бўлган?
Биринчи Президент Ислом Каримов “кўчалар” билан курашганми?
Шавкат Мирзиёевнинг “кўча болалари” ҳақида гапириши сиёсий иродами?
Жиноятчиларни “жиловлаш” Қирғизистон томонидан қўйилган талабми каби саволларга жавоб топасиз.
Видеони QALAMPIR.UZ’нинг YouTube саҳифасида томоша қилинг.
LiveБарчаси