Тошкент шаҳридаги айрим кўчалар ёпилади

Жамият

image

Эртага, 4 январь куни Тошкент шаҳрининг айрим кўчалари ҳарбий-ватанпарварлик паради ўтказилиши муносабати билан ёпиқ бўлади. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси матбуот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича;

  • Қорақамиш-Сағбон кўчалари чорраҳасидан, Сағбон кўчаси бўйлаб КҲАЙ-Сағбон кўчалари кесишган чорраҳасигача;
  • КҲАЙ-Сағбон кўчалари чорраҳасидан, Сағбон кўчаси бўйлаб Нурафшон-Сағбон кўчалари кесишган чорраҳасигача;
  • Нурафшон-Сағбон кўчалари чорраҳасидан, Сағбон кўчаси бўйлаб Фаробий-Сағбон кўчалари кесишган чорраҳасигача;
  • Зарқайнар-Сағбон кўчалари айланма ҳаракатидан, Зарқайнар кўчаси бўйлаб Зарқайнар-Алишер Навоий кўчалари кесишган чорраҳасигача;
  • Зарқайнар-Алишер Навоий кўчалари кесишган чорраҳасидан, Фурқат кўчаси бўйлаб Фурқат-Ислом Каримов кўчалари кесишган чорраҳасигача;
  • Фурқат-Ислом Каримов кўчалари кесишган чорраҳасидан, Фурқат кўчаси бўйлаб Фурқат-Бешёғоч кўчалари кесишган чорраҳасигача бўлган қисмларда 11.00 дан соат 13.00 гача бўлган вақт оралиғида автотранспорт воситалари ҳаракати вақтинчалик чекланади.

Ҳайдовчиларга айланма йўллардан фойдаланиш тавсия этилган.


Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг