Файзуллаевнинг трансфер нархи ошди
Спорт
−
16:22
3900Ўзбекистон терма жамоаси ва Москванинг ЦСКА клуби аъзоси Аббосбек Файзуллаевнинг трансфер нархи 2 миллион еврога ошди. Бу ҳақда “Transfermarkt” портали хабар берди.
Шундай қилиб, Файзуллаевнинг қиймати 8 миллион еврога етди ва 21 ёшли футболчи Ўзбекистоннинг энг қиммат иккинчи футболчиси бўлиб қолди.
Ўзбекистоннинг энг қиммат футболчилар топ-3'лигини терма жамоа сардори ва Римнинг “Рома” клуби ҳужумчиси Элдор Шомуродов якунлаб турибди. 29 ёшли футболчи 5 миллион еврога баҳоланган.
Маълумот учун, Ўзбекистоннинг энг қиммат футболчиси Франциянинг “Ланс” клуби аъзоси Абдуқодир Ҳусанов ҳисоблаланди. Яқиндагина Ҳусановнинг трансфер қиймати янгиланди ва ҳозирда 20 ёшли футболчининг нархи 12 миллион еврони ташкил қилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистоннинг энг яхши футболчиси бўлиш учун якуний 3 нафар номзод номи эълон қилинганди. Номзодлар орасидан Аббосбек Файзуллаев ва Абдуқодир Ҳусанов ҳам ўрин олган.
LiveБарчаси