Файзуллаевга “Бавария” қизиқиш билдираётгани тасдиқланди

Спорт

image

Ўзбекистон миллий терма жамоаси ва Москванинг ЦСКА клуби аъзоси Аббосбек Файзуллаевга Германиянинг “Бавария” клуби қизиқаётгани рост. Бу ҳақда футболчининг ўзи “Championat” нашрига берган интервьюсида айтиб ўтди.

“Мен “Бавария”нинг қизиқиши ҳақида ҳеч нарса билмасдим, хабарларни интернетда ўқидим. Мюнхен клубининг эътиборига нормал қарайман. Билишимча, “Бавария”нинг менинг агентим билан ҳақиқатдан ҳам маълум алоқалари бўлган. Германия клубининг қизиқишини хотиржам қабул қиламан ва бу ҳали ҳеч нарсани англатмайди. Ҳозир бор  эътиборимни ЦСКАга қаратганман, олдинда муҳим ўйинлар бор, лекин “Бавария” яхши вариант, албатта”, дейди Файзуллаев.

Қайд этиш жоиз, февраль ойи бошида Файзуллаевнинг ўйинларини “Бавария” клуби скаутлари кузатиб бораётгани ҳақида хабарлар тарқалганди. 

Мюнхенликлар футболчини U-23 терма жамоада ўйнаганида ҳам унинг хатти-ҳаракатларини катта қизиқиш билан кузатган ва ҳозирда Файзуллаев немис скаутлари “нишонида” турибди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ 20 ёшли футболчи Москва клубига мослашуви ҳақида фикр билдирганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Бавария Аббосбек Файзуллаев

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made