Файзуллаев РПЛ рамзий жамоасига киритилди
Спорт
−
08 Октябрь
6169Ўзбекистон миллий терма жамоаси ва Москванинг ЦСКА клуби аъзоси Аббосбек Файзуллаев “Матч ТВ” канали томонидан тузилган Россия чемпионати 11-тур рамзий жамоасидан ўрин олди. Бу ҳақда телеканал ижтимоий тармоқдаги саҳифаси орқали маълум қилди.
Россия чемпионатининг 11-турида ЦСКА сафарда ҳамшаҳари “Динамо” билан куч синашиб, 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди. “Армиячилар”нинг голларидан бирига 21 ёшли Аббосбек Файзуллаев муаллифлик қилди. Шунингдек, Файзуллаев жамоасининг бошқа ҳужумларини ташкил этишда ҳам фаол ҳаракатланди.
Файзуллаевдан ташқари ЦСКАдан Иван Обльяков рамзий жамоадан жой эгаллади. Файзуллаев ярим ҳимоянинг чап қанотига қўйилган бўлса, Обльяков марказий позицияни эгаллаган.
Ҳозирда ЦСКА таркибида бўлиб турган Аббосбек тез орада терма жамоа сафига келиб қўшилади. У 10 ва 15 октябрь кунлари Эрон ҳамда БААга қарши баҳсларда иштирок этади.