“Фашизм вазирлиги”. Россия Apple'га талабнома юборди

Олам

image

Россиянинг Алоқа, ахборот технологиялари ва оммавий коммуникацияларни назорат қилиш федерал хизмати (Роскомнадзор) Apple компаниясидан Россия Мудофаа вазирлигига Apple Maps хариталаш хизматидаги расмий номини қайтаришни талаб қилди. Бу ҳақда хизмат РБКга хабар берди.

Кеча, 4 март куни Apple Maps’да Мудофаа вазирлиги “Россия Федерацияси Фашизм вазирлиги” деб ўзгартириб қўйилгани маълум бўлганди. Буни компаниянинг ўзи қилганми ёки бошқаси номаълум.

Роскомнадзор Apple компаниясини Россиянинг жамият, давлат ва давлат органларига нисбатан аниқ ҳурматсизликни ифодаловчи маълумотларга йўл қўйиб бўлмаслиги ҳақидаги қонунчилигини бузиш ҳақида огоҳлантирди.

“Айни дамда бу ном Россияда тўғри акс эттирилган, бироқ бошқа мамлакатларда компания имлони тўғрисига ўзгартирмаган. Роскомнадзор сўровни қайта юборган тақдирда компания Россиядаги йиллик айланмасининг 1/20 дан 1/10 қисмигача жаримага тортилади”, деган Роскомнадзор.


Мақола муаллифи

Теглар

Роскомнадзор

Баҳолаганлар

1769

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

Мавзуга доир янгиликлар