Фашизм ва коммунизмни АҚШ мағлуб этган – Трамп
Олам
−
31 Октябрь 2020
6325Қўшма Штатлар иккита жаҳон урушида ғалаба қозонди, "фашизм ва коммунизмни мағлуб этди". Бундай фикрни АҚШ Президенти Дональд Трамп Висконсиндаги тарафдорлари олдида сўзлар экан, билдириб ўтди.
“Биз океанларни ёриб ўтган, қитъани маҳв қилган, ёввойи табиатни забт этган, темир йўллар ётқизган, баланд осмонўпар бинолар қурган, иккита жаҳон урушида ғолиб чиққан, фашизм ва коммунизмни мағлуб этган ва Американи дунё тарихидаги ягона буюк давлатга айлантирган америкалик қаҳрамонларга ишонамиз. Барчаси ҳали олдинда!", дея таъкидлади сиёсатчи.
Июнь ойида Трамп АҚШ қуролли кучлари ҳам фашизмга, ҳам коммунизмга зарба бергани ҳақида гапирган эди. Давлат раҳбари на ўшанда ва на сўнгги чиқишида Собиқ Иттифоқнинг нацизмни мағлуб этишдаги роли ҳақида гапирмаган.
8 май куни Оқ уй Instagram’да Трамп Вашингтон шаҳридаги Иккинчи Жаҳон уруши ёдгорлигига гулчамбар қўяётгани тасвирланган видеони жойлаштирди ва: "1945 йил 8 май куни АҚШ ва Буюк Британия нацизмни мағлуб этди. Америка руҳи доимо ғалаба қозонади", дея изоҳ қолдирган эди.
Россия Ташқи ишлар вазирлиги АҚШнинг фашистлар Германияси устидан қозонилган ғалабада Собиқ Иттифоқнинг ролини пасайтиришга уринишидан ғазабланишини билдирди.