Ўзбекистонда камбағал аҳолини ўқитиш тизими жорий этилади
Жамият
−
19 Март 2020
6936Ҳудудларда ишсиз аҳолини касб-ҳунарга ўқитиш марказлари ташкил қилинади. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Камбағал ва ишсиз аҳолини тадбиркорликка жалб қилиш, уларнинг меҳнат фаоллигини ошириш ва касб-ҳунарга ўқитишга қаратилган чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарор лойиҳасида қайд этилган.
Ҳужжатга асосан қуйидагиларни назарда тутувчи Камбағал ва ишсиз фуқароларни касб-ҳунарга ҳамда тадбиркорликка ўқитишга қаратилган умуммиллий тизим жорий этилади:
• Қорақалпоғистон Республикаси Нукус шаҳри, вилоятлар марказлари ва Тошкент шаҳрида жойлашган “Ишга марҳамат” мономарказлари;
• Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар туман (шаҳар)ларида жойлашган ишсиз ва банд бўлмаган аҳолини касб-ҳунарга ўқитиш марказлари;
• Тошкент шаҳрининг туманларида Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳузуридаги ўрта махсус таълим муассасаларида ишсиз ёшлар, хотин-қизлар ҳамда ўз малакасини оширмоқчи бўлган фуқаролар учун ташкил этиладиган қисқа муддатли касб-ҳунарга ўқитиш курслари;
• маҳалла гузарларида, маҳалла ҳудудларидаги ўқув муассасалар, корхона ва ташкилотлар, ташаббускор тадбиркорлик субъектлари биноларида, бошқа бўш турган жойларда ишсиз ва банд бўлмаган аҳолини касб-ҳунарларга ўқитиш марказлари ҳузурида ташкил этилган маҳалла аҳолисини касб-ҳунарга ўқитиш масканлари.
LiveБарчаси