Фармацевтика агентлигига янги раҳбар тайинланди
Жамият
−
27 Октябрь 2023
7514Бугун, 27 октябрь куни Азизов Абдулла Абдусаломович Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги директори этиб тайинланди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.
Маълумот учун, Абдулла Азизов бунга қадар Давлат Солиқ қўмитаси раиси ўринбосари, соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари лавозимларида ишлаган.
Ушбу тайинловга қадар эса у "Олмалиқ кон-металлургия комбинати" АЖ бошқаруви раисининг Рақамлаштириш бўйича ўринбосари лавозимида ишлаб келаётганди.
Эслатиб ўтамиз, кеча, 26 октябрь куни Ўзбекистоннинг Швеция ва Италиядаги Фавқулодда ва мухтор элчилари тайинланганди.
LiveБарчаси