Фарғонадаги уйнинг яширин хонасидан қарийб 3 кг “каннабис” топилди (видео)

3-саҳифа

−

image

Фарғона шаҳридаги хонадонлардан бирида 2 килограмм 780 грамм “каннабис” гиёҳвандлик воситасига ўхшаш модда аниқланди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги хабар берди.

Қайд этилишича, хонадон Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Тезкор-қидирув департаменти ҳамда Фарғона вилояти Ички ишлар бошқармаси тезкор ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тадбир давомида текширилган.

Текширув вақтида уй орқасидаги хўжалик биноси ёнида яширилган хона ҳамда ётоқхонадан яшил рангли, ўзига хос ҳидга эга, “каннабис”га ўхшаш моддалар топилган. Шунингдек, кўк рангли целлофан пакет ичидан канабис ўсимлигининг майда шохлари топилган.

Топилган ашёлар холислар иштирокида электрон тарозида тортилганда, уларнинг умумий оғирлиги 2 килограмм 780 граммни ташкил этган.

Билдирилишича, мазкур ҳолат юзасидан Фарғона шаҳар Ички ишлар бошқармаси томонидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент вилоятида 15 килограмм гиёҳвандлик воситасининг ноқонуний айланмасига чек қўйилгани ҳақида хабар берилган эди.


Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг