Фарғонадаги уйда портлаш юз берди

Жамият

image

Бугун, 18 ноябрь куни соат тахминан 12:00 да Фарғона вилояти портлаш содир бўлди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти хабар бермоқда. 

Ҳодиса Фарғона вилояти Олтиариқ тумани Х.Олимжон маҳалласидаги икки қаватли уйларнинг бирида газ тўпланиб чақнаши натижасида содир бўлган. Оқибатда 1 нафар фуқаро И.Х. жароҳат олган. 

Ҳодиса содир бўлган жойига зудлик билан етиб борган тергов тезкор гуруҳи ишламоқда. 

Ҳолат бўйича қўшимча маълумот берилади.

Эслатиб ўтамиз, шунга ўхшаш ҳолат жорий йилнинг 11 ноябрь куни Тошкент вилояти Қуйичирчиқ туманида содир бўлганди. Оқибатда икки киши вафот этган. 


Мақола муаллифи

Теглар

Фарғона Ис гази

Баҳолаганлар

71

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг