Фарғонадаги ИИБда ёш йигит қўлини кесиб юборди
3-саҳифа
−
06 Июнь 2021
14666Ижтимоий тармоқларда Қўштепа тумани ички ишлар бўлимида ёш йигит қўлини кесгани ҳақидаги хабар тарқалган. Фарғона вилояти ИИБ ҳолат юзасидан рамий баёнот берди.
Дастлабки маълумотга кўра, содир этилган талончилик жинояти бўйича ушланган М.И. жорий йилнинг 2 июнь куни тергов ҳаракатлари ўтказиш учун туман ИИБга олиб келиниб, қамоқ эҳтиёт чораси қўллаш масаласини кўриб чиқиш учун судга олиб кетилаётган вақтда қўл билак соҳасини кесиб, ўзига жароҳат етказган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Қўштепа тумани прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Фарғона вилояти Қува тумани ички ишлар бўлимига суҳбат учун олиб кириб кетилган 20 ёшли йигитнинг вафот этгани ҳақидаги хабарлар тарқалган эди. Ички ишлар вазирлиги марҳумнинг йиқилиб тушиб вафот этгани тўғрисида баёнот берганди.
LiveБарчаси