Фарғонада юк машинаси билан тўқнашган Nexia ҳайдовчиси ҳалок бўлди

Crime

image

Фарғона вилоятининг Данғара туманида МAN русумли юк машина ва Nexia тўқнашуви бир кишининг ўлими билан якунланди. Бу ҳақда вилоят ИИБ хабар берди.

Жорий йилнинг 4 март куни ҳайдовчи К.И. Nexia 3 русумли автомашинасини “Телеминг” МФЙ ҳудудида бошқариб кетаётиб, қарама-қарши йўналишда ҳаракатланиб келаётган ҳайдовчи В.А. бошқарувидаги МAN русумли юк автомашинаси билан тўқнашиб кетган. Оқибатда Nexia русумли автомашина ҳайдовчиси К.И. ҳодиса жойида жойида вафот этган ҳамда йўловчиси П.Ж. тан жароҳати олиб шифохонага ётқизилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Данғара тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Tags

YTH

Rate Count

103

Rating

3.1

Rate this article

Share with your friends