Фарғонада ёнғин чиққан “дом”дан 7 киши қутқарилди
3-саҳифа
−
01 Февраль 3975 1 дақиқа
Фарғона шаҳридаги кўп қаватли хонадонлардан бирида юз берган ёнғинда 7 кишининг ҳаёти қутқарилди. Бу ҳақда вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси хабар берди.
Қайд этилишича, бугун, 1 февраль куни соат 06:59 да Фарғона шаҳар “Навоий” МФЙ С.Темур кўчаси 39в- уйнинг хонадонларидан бири ёнаётгани тўғрисида Фавқулодда вазиятлар бошқармасига хабар тушган. Ёнғинга 3 та ёнғин қутқарув экипажи соат 07:02 да етиб бориб, соат 07:03 да алангани ўраб олган ва 07:05 да олов батамом ўчирилган.
Билдирилишича, содир бўлган ёнғинда юқори қаватлардаги қўшни хонадонларда нафас олишга яроқсиз ҳудудда қолиб кетган 7 нафар фуқаро ёнғин-қутқарувчилар томонидан хавфсиз ҳудудга олиб чиқилган. Ёнғин оқибатида тан жароҳати олган ва вафот этганлар йўқ.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент шаҳрининг Шайхонтоҳур туманида жойлашган Tashkent City ҳудудидаги кўп қаватли уйда ёнғин содир бўлган эди. Ушбу ёнғин оқибатида жабрланганлар бўлмаган.
Live
БарчасиХовос туманида ҳоким алмашди
09 Декабрь