Фарғонада ўзганинг уйини ўзиники деб сотган фирибгарлар ушланди

3-саҳифа

image

Фарғона шаҳрида ўзганинг хонадонини қалбаки ҳужжатлар асосида 20 800 АҚШ долларига сотган фирибгарлар ушланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.

Қайд этилишича, Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг Фарғона шаҳар бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда фуқаро В.К. ва бошқалар ўзаро тил бириктириб, фуқаро М.Н.га фуқаро Н.Т.нинг Янги Аср кўчасидаги хонадонини гўёки ўзига тегишли эканини айтиб, уйни 20 800 АҚШ долларига сотганлиги аниқланган. Фирибгарлар жабрланувчига сохта ҳужжатлар тақдим қилган.

“Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 228-моддаси (ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда”, дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Хоразмда 1,2 млрд сўмга ноқонуний ер сотмоқчи бўлган шахс ушланганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Фарғона хонадон фирибгар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made