Фарғонада уйлардан бири ёниб кетди (видео)
3-саҳифа
−
01 Март 2025 5249 1 дақиқа
Фарғона вилояти Марғилон шаҳридаги уйлардан бири ёниб кетди. Бу ҳақда вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси хабар берди.
Қайд этилишича, жорий йилнинг 27 февраль куни соат 22:24 да Марғилон шаҳар “Юксалиш” МФЙдаги хонадонлардан бирида ёнғин содир бўлаётгани юзасидан хабар тушган. Хабарга асосан ёнғин-қутқарув экипажлари 22:32 да етиб бориб, 22:36 ёнғин ўраб олинган ва соат 22:50 да батамом ўчирилган.
Билдирилишича, ҳодиса оқибатида жабрланганлар йўқ. Ҳозирда ёнғиннинг келиб чиқиш сабаби ва зарари аниқланмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент шаҳар Чилонзор туманида жойлашган Do‘mbirobod City тураржойларининг сотув офисида ёнғин содир бўлган эди. Мазкур ҳодиса оқибатида тан жароҳати олганлар бўлмаган.
Live
Барчаси