Фарғонада уйида қиморхона ташкил қилган шахс қўлга олинди

3-саҳифа

image

Фарғона вилояти Фарғона туманида ўз хонадонида ноқонуний қиморхона ташкил қилган шахс ушланди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси хабар берди.

Қайд этилишича, “Долзарб 10 кунлик” махсус-профилактик тадбирлари давомида Фарғона тумани “Шифокор” маҳалласида яшовчи 61 ёшли фуқаро Ш.Х. яшаш хонадонида ноқонуний қиморхона ташкил қилганлиги аниқланиб, далилий ашёлар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 278-моддаси (Қимор ва таваккалчиликка асосланган бошқа ўйинларни ташкил этиш ҳамда ўтказиш) тартибида ҳужжатлар расмийлаштирилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент шаҳар Яккасарой туманида чет эл фуқаролари томонидан ижарага олинган уйда таваккалчиликка асосланган онлайн қимор ўйинлари ўтказиб келинаётгани аниқланган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Фарғона қиморхона

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг