Тошкентда хонадонида қиморхона ташкил қилган шахслар ушланди

3-саҳифа

image

Тошкент шаҳрида хонадонида ноқонуний қиморхона ташкил этган фуқаролар ушланди. Бу ҳақда шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси хабар берди.

Қайд этилишича, ИИББ ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан ҳамкорликда Яккасарой туманида тезкор тадбир ўтказилган. Олинган тезкор маълумотга асосан туманда жойлашган хонадонларнинг бири холислар билан кўздан кечирилганда чет эл фуқаролари томонидан ижарага олинган ушбу уйда таваккалчиликка асосланган онлайн қимор ўйинлари ўтказиб келинаётгани аниқланган.

Тезкор тадбир давомида ашёвий далил сифатида 37 дона ноутбук, 1 400 АҚШ доллари миқдорида пул, 34 та сим карта, 7 та телефон, 12 та банк пластик картаси расмийлаштирилиб олинган. Тергов жараёнида аниқланишича, ушбу қиморхонада 3 ой давомида 900 минг АҚШ доллари айлантирилган. Гумонланувчи сифатида 12 нафар чет эл ва 18 нафар Ўзбекистон фуқароси қўлга олинган.

“Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 278-моддаси (Қимор ва таваккалчиликка асосланган бошқа ўйинларни ташкил этиш ҳамда ўтказиш) 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, айбланувчиларга нисбатан қамоққа олиш эҳтиёт чораси қўлланилган”, дейилади хабарда.


Мақола муаллифи

Теглар

Тошкент хонадон шахс қиморхона

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг