Фарғонада ўқувчи трактор ҳайдаб, поезд билан тўқнашиб кетиши оқибатида ҳалок бўлди
Жамият
−
24 Май
4768Фарғона вилоятининг Бувайда туманида мактаб ўқувчиси тракторни бошқариб кетаётиб, поезд билан тўқнашиб кетди ва оқибатда ҳалок бўлди. Бу ҳақда ИИВ хабар берди.
Қайд этилишича, Бувайда туманида жойлашган мактаблардан бирининг 9-синф ўқувчиси тракторни бошқариб, темирйўл рельсларига чиқиб кетган. Оқибатда трактор поезд билан тўқнашган ва уни бошқараётган йигит ҳалок бўлган.
“Марҳум ўқувчи таҳсил олган мактабда ота-оналар ва ички ишлар ходимлари иштирокида профилактика тадбири ўтказилди. Йўл ҳаракати ходимлари вояга етмаганларнинг автомобилни бошқариши оғир оқибатларга олиб келиши мумкинлигини эслатди”, дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Янги Наманган туманидаги мактабнинг 11-синфида ўқийдиган 17 ёшли йигит тоғасининг Lacetti русумли автомобилида ҳаракатланиб кетаётганда, бошқарувни йўқотиб, икки талабани уриб юборганди. Оқибатда бир талаба вафот этганди.
LiveБарчаси