Фарғонада тарих фани ўқитувчиси ўқувчининг қариндоши томонидан калтакланди
3-саҳифа
−
13 Апрель
7076Аввалроқ, ижтимоий тармоқларда ўқитувчи ўқувчининг қариндоши томонидан калтаклангани акс этган видео тарқалди. Мазкур ҳолатга Фарғона вилояти Ички ишлар бошқармаси муносабат билдирди.
Маълум бўлишича, жорий йилнинг 1 апрель куни Тошлоқ тумани, "Садда" МФЙда жойлашган 25-сонли мактабнинг тарих фани ўқитувчиси М.О. ва фуқаро А.Х. ўртасида ўзаро келишмовчилик сабабли жанжал келиб чиққан. Оқибатда фуқаро ўқитувчини уриб, унга тан жароҳати етказган.
"Ҳозирда М.О.нинг олган тан жароҳатини оғирлик даражасини аниқлаш мақсадида суд-тиббий экспертизаси тайинланган ҳамда терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда. Ҳолат вилоят ИИБ томонидан назоратга олинган. Якунига кўра қонуний қарор қабул қилиниши таъминланади”, дейилади муносабатда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ҳам Тошкентда ўқувчисини тартибга чақирган ўқитувчи дўппосланган эди.
LiveБарчаси