Фарғонада ўқитувчи ўқувчининг бошини ёриб қўйди (видео)
3-саҳифа
−
06 Март
9418Фарғона вилояти Марғилон шаҳрида мактаб ўқитувчиси ўқувчига телефон улоқтириб, унинг бошини ёриб қўйди. Бу ҳақда Болалар омбудсмани маълум қилди.
Аниқланишича, ушбу ҳолат кеча, 5 март куни Марғилон шаҳар 29-умумий ўрта таълим мактабида юз берган. Гап шундаки, инглиз тили ўқитувчиси, 2000 йилда туғилган М.Э. 6-соат дарсини 5-синфга ўтаётганда шу синфнинг ўқувчиси 2012 йилда туғилган У.Ж. ҳожатхонага чиқиб келишни сўраган. Ўқитувчи унга жавоб бермаган.
Бола зарурат юзасидан синфдан чиққан ва қайтгач, ўқитувчи унинг рухсатсиз ҳаракатидан ва гаплашиб ўтиришидан жаҳли чиқиб, ўз қўл телефонини ўқувчига қарата отган. Телефон ўқувчига тегиб, оқибатда унинг боши ёрилган.
У.Ж.га мактаб ҳамшираси томонидан биринчи ёрдам кўрсатилиб, боши боғланган. Уйга шу ҳолатда борган вақтида боланинг онаси У.Г. жароҳатдан хабар топиб, уни шифохонага олиб борган ва болага зарурий тиббий муолажалар кўрсатилган.
Ҳозирда ўқитувчининг ҳаракати юзасидан туман ИИБ терговга қадар текширув олиб бормоқда.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Жиззахда ўқитувчисининг калтагидан қўрққан ўқувчи дарс жараёнида ҳушидан кетганди.