Жиззахда ўқитувчиси калтагидан қўрққан ўқувчи ҳушидан кетди
3-саҳифа
−
05 Март
8872Ижтимоий тармоқларда Жиззах вилоятидаги мактаблардан бирида 1-синф ўқувчиси ҳушидан кетгани акс этган видео тарқалди. Ҳолат юзасидан Бош прокуратура маълумот берди.
Видеодан кўриш мумкинки, ўқитувчи бир неча ўқувчини доскага чиқариб, уларни бирма-бир уриб чиққан. Ўша пайтда ўқувчилардан бири ҳушини йўқотиб, йиқилиб тушган.
Аниқланишича, мазкур ҳолат Жиззах вилоятининг Пахтакор туманидаги 9-сонли умумий ўрта таълим мактабида содир бўлган.
“1-синф раҳбари С.С. (аёл) имтиҳон олган вақтида, қониқарсиз баҳо олган ўқувчиларни доска ёнига чиқариб, уларга танбеҳ берган вақтида, шу синф ўқувчиси ўзини тута олмасдан йиқилиб тушган”, дейилади Бош прокуратура хабарида.
Ҳодиса юзасидан ички ишлар органлари томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари ўтказилмоқда. Ушбу текширув ҳаракатлари Жиззах вилояти прокуратураси томонидан назоратга олинган.
LiveБарчаси