Фарғонада ўқитувчи ўқувчини аёвсиз калтаклади (видео)

3-саҳифа

image

Фарғона вилоятининг Марғилон шаҳрида ўқитувчи ўқувчини беаёв калтаклади. Ҳолат юзасидан вилоят Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси маълумот берди.

Қайд этилишича, видеодаги ҳолат ўтган йилнинг декабрь ойида Марғилон шаҳридаги 11-сонли мактабда содир бўлган. Мактабнинг 8-“А” синф раҳбари С.Д. 8-синф ўқувчиси T.M.ни мунтазам дарсларга кирмай юргани, кўп шўхлик қилгани ва ўқитувчиларнинг шикоятлари сабабли койиб, танбеҳ бериб, тартибга чақирган. Ўқувчига муаллиманинг сўзлари ёқмаган ва у устозга нисбатан ҳурматсизлик қилиб, қўпол сўзлар билан гап қайтарган. Ўқитувчи ўзини тутолмай, асабий ҳолатда ўқувчига қўл кўтарган.

Ўқитувчини калтаклаган аёл руҳий касалликлар шифохонасига ётқизилди north_east

Ўқитувчини калтаклаган аёл руҳий касалликлар шифохонасига ётқизилди

Ушбу кўнгилсиз воқеа мактаб жамоасида муҳокама қилинган. Муаллима ўзининг хатти-ҳаракатидан афсусдалигини, бундай ҳолат қайтарилмаслигини билдирган. Мактаб раҳбарияти педагогга хос бўлмаган ҳаракатларни содир этгани учун ўқитувчига нисбатан 28 декабрь куни тегишли тартибда интизомий жазо чорасини қўллаган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Сирдарё вилоятининг Сирдарё туманида аёл ўқувчилар кўз ўнгида ўқитувчини ургани хабар қилинганди. Ўқувчининг онаси синфда ўқитувчига қўпол муомалада бўлиб, унинг юзига мушт туширган, ўлдириш билан таҳдид қилган. Сўнгра тегишли ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан атрофлича ўрганиб чиқилган ва аёлга тегишли чора кўрилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Мактаб Фарғона ўқитувчи ўқувчи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг