Фарғонада уч киши ис газидан ўлди
3-саҳифа
−
18 Январь 2022 6701 1 дақиқа
Жорий йилнинг 14 январь куни Фарғона шаҳридаги хонадонлардан бирида ис газидан заҳарланиш оқибатида уч киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда шаҳар ҳокимининг воқеани ўрганиш бўйича қабул қилинган қарорида сўз боради.
Қарорга кўра, Фарғона шаҳар “Истиқлол” маҳалла фуқаролар йиғини А.Қодирий кўчаси 43-уйдаги хонадонлардан бирида яшовчи икки нафар фуқаро вафот этган. Шунингдек, шу хонадонга меҳмонга келган фуқаро Республика шошилинч тиббий тез ёрдам илмий маркази, Фарғона филиалига олиб борилиб, тез тиббий ёрдам кўрсатилганлигига қарамасдан шифохонада вафот этган.
Суд тиббий экспертизанинг дастлабки хулосасига кўра, улар ис газидан заҳарланган деб гумон қилиняпти.
Воқеа тафсилотларини ўрганиш мақсадида фавқулодда вазиятни ўрганиш бўйича шаҳар комиссия тузилган.
Live
Барчаси