Фарғонада томорқасида кўкнори ва наша эккан шахс ушланди (видео)

3-саҳифа

image

Фарғона вилояти Тошлоқ туманида томорқасида 103 туп кўкнори ва 118 туп наша эккан шахс қўлга олинди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги хабар берди.

Қайд этилишича, “Қора дори 2025” кенг қамровли тезкор-профилактик тадбири доирасида Тошкент вилояти Оҳангарон шаҳрида 2 нафар шахс 500 грамм “опий” гиёҳвандлик воситасини 25 минг АҚШ долларига сотаётган вақтида далилий ашё билан қўлга олинган. Гумонланувчиларнинг тегишли буюмлари кўздан кечирилганда яна 585 грамм “опий” ҳамда 360 грамм “гашиш” гиёҳвандлик воситалари топилган ва далилий ашё сифатида олиб қўйилган. 

Шунингдек, Сурхондарё вилоятининг Денов туманида Ички ишлар вазирлиги Тезкор қидирув департаменти ва Давлат хавфсизлик хизмати билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда 4 нафар шахс 1 кг “гашиш” гиёҳвандлик воситасини 20 минг АҚШ долларга сотаётган вақтида ушланган.

Худди шундай бир нечта ҳолатлар Фарғона вилоятида ҳам аниқланган. Хусусан, Тошлоқ туманида ўтказилган тадбирда фуқаро ўз томорқасида 103 туп кўкнори ва 118 туп наша гиёҳвандлик воситаларини етиштираётгани маълум бўлган. Марғилон шаҳрида ўтказилган тезкор тадбирда эса фуқаро ўз хонадонида 170 туп гиёҳвандлик воситасини етиштириб келаётгани аниқланган. 

Билдирилишича, мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 273-моддаси (Гиёвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддаларни ўтказиш мақсадини кўзлаб қонунга хилоф равишда тайёрлаш, олиш, сақлаш ва бошқа ҳаракатлар қилиш, шунингдек уларни қонунга хилоф равишда ўтказиш) 5-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Фарғона вилоятининг Қўқон шаҳрида 60 ёшли фуқаро ўз яшаш хонадонида 47 туп кўкнори парваришлаётгани аниқланганди.

Жалолиддин Раҳмонов


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Фарғона Тошлоқ наша

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг