Фарғонада типратикан ва илондан шўрва тайёрлаб сотаётганлар ушланди (видео)
3-саҳифа
−
05 Сентябрь 2025 13805 1 дақиқа
Ижтимоий тармоқларда Фарғона вилоятида илон ва типратикандан шўрва тайёрлаб сотилаётгани акс этган видеолар тарқалди. Мазкур ҳолат юзасидан Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги муносабат билдирди.
Қайд этилишича, тармоқларда тарқалган видео вилоят Эклогия бошқармаси ҳамда 1-минтақавий Патруль-пост хизмати ходимлари томонидан ўрганилган.
Ўрганишларда Олтиариқ туманининг “Зилҳа” МФЙ ҳамда Бувайда туманининг “Бостон буво” МФЙ ҳудудларидаги қум барханларида фуқаролар томонидан типратикан ҳамда илон ноқонуний сақланиб, шўрва тайёрлаб сотилаётгани аниқланган.
“Ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, суд органларига юборилди”, дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент вилоятининг Янгийўл туманида жойлашган чойхонада чумчуқ гўштидан “шашлик” пишириб, сотилаётгани ҳақида хабар берилганди. Ушбу чойхона раҳбарига нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 63-моддаси (Ғайриқонуний ов, балиқ овлаш маҳсулотини, ёввойи ҳолда ўсувчи ўсимликларни йиғиш ва тайёрлаш маҳсулотини қабул қилиб олиш) 1-қисмига асосан маъмурий баённома расмийлаштирилган ва 4 млн 120 минг сўм миқдорида жарима чораси қўлланилган.
Live
Барчаси31 Декабрь 2025
Фарғона давлат техника университети ректори Қўнғиротбой Шариповга янги ўринбосар бўлди.
30 Декабрь 2025
30 Декабрь 2025
30 Декабрь 2025
29 Декабрь 2025