Фарғонада тез ёрдам беморни табибга олиб борди (видео)

Жамият

image

Фарғона вилояти Қўқон шаҳрида тез ёрдам машинаси оғир аҳволдаги беморни шифохонага эмас, табибга олиб борди. Воқеа акс этган видео ижтимоий тармоқларда тарқалди.

QALAMPIR.UZ мазкур ҳолат юзасидан изоҳ олиш учун Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан боғланди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Республика тез тиббий ёрдам марказининг QALAMPIR.UZ'га маълум қилишича, воқеа кеча, 19 ноябрь куни содир бўлган.

“Видеолавҳада Қўқон шаҳрида яшовчи “қўқонлик табиб” И. Солиев ҳузурига тез ёрдам машинасида олиб келинган бемор айнан автотранспорт воситаси 103 хизматига тегишлилиги кўрсатилган. Аммо Республика тез тиббий ёрдам марказининг ўтказган ўрганишлари бу даъволарни рад этди”,  дейилади Республика тез тиббий ёрдам маркази ахборотида.

Маълум бўлишича, бу машина 103 хизматига тегишли эмас.

“Мазкур машина Тошкентда фаолият юритаётган хусусий клиникалардан бирининг мулки ҳисобланади. Машинанинг орқа эшигидаги рақами ҳам у 103 хизматига тегишли эмаслигини тасдиқлайди. Шу билан бирга, Фарғона вилоятидаги барча тез тиббий ёрдам машиналарида 103 хизматига тегишли логотиплар мавжуд”,  дейилади ахборотда.

Аммо Республика тез тиббий ёрдам маркази фуқаронинг ва хусусий клиниканинг бу хатти-ҳаракатига ҳеч қандай муносабат билдирмаган.

Ферангиз Қосимова


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Фарғона табиб

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг