Фарғонада Telegram орқали аслида йўқ дорини сотган шахс қўлга тушди (видео)
3-саҳифа
−
14:21 481 1 дақиқа
Фарғонада Telegram орқали дори воситаларини сотишни ваъда қилиб, фуқародан 4,8 миллион сўм олган шахс ушланди. Бу ҳақда Фарғона вилояти Ички ишлар бошқармаси хабар берди.
Маълум қилинишича, номаълум шахс Telegram мессенжерида ўзини “Кузайфа” деб таништириб, фуқароларга дори воситаларини етказиб беришни таклиф қилган. У жабрланувчидан 4 миллион 800 минг сўмни банк картасига ўтказдириб олган ва шундан сўнг алоқани узган.
Ҳолат юзасидан ўтказилган текширувда гумонланувчи пулларни ўз эҳтиёжлари учун ишлатганини тан олган. У қилган ишидан пушаймонлигини билдириб, жабрланувчидан кечирим сўраган.
Билдирилишича, мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (Фирибгарлик) 3-қисми “б” банди билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари давом этмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкентда тадбиркорга 30 сотих ерни сотишни ваъда қилиб, ундан 240 минг доллар олган эркакнинг ҳаракатлари юзасидан фирибгарлик бўйича жиноят иши қўзғатилгани ҳақида хабар берилган эди.
Live
Барчаси