Фарғонада танишини қасддан ўлдирган фуқаро умрбодга қамалиши мумкин

3-саҳифа

image

Аввалроқ, Фарғона вилоятининг Фарғона шаҳрида танишини машинада уриб кетиб, ўлимига сабабчи бўлган шахсга Жиноят кодексининг 104-моддаси (қасддан баданга оғир шикаст етказиш) 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилгани ҳақида хабар берилганди. Ушбу жиноят иши қайта малакаланди. Бу ҳақда Бош прокуроратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов маълум қилди. 

Қайд этилишича, мазкур жиноят иши ҳужжатлари прокуратура томонидан назорат тартибида ўрганилган.

Ўрганишда айбланувчи шахснинг хатти-ҳаракатларида қасддан одам ўлдириш жинояти аломатлари мавжудлиги аниқлангани сабабли жиноят иши Жиноят кодексининг 97-моддасига (қасддан одам ўлдириш) қайта малакаланган. 

Билдирилишича, ҳозирда прокуратура томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Маълумот учун, Жиноят кодексининг 97-моддасида назарда тутилган жиноятни содир этган шахслар ўн беш йилдан йигирма беш йилгача ёки умрбод озодликдан маҳрум қилиниши мумкин. 

Воқеа қандай содир бўлди? 

Аянчли ҳолат жорий йилнинг 10 июль куни содир бўлганди. Фуқаро Ф.З. Фарғона шаҳар Ўзбекистон овози кўчасида таниши М.А. билан ўзаро гап талашиб жанжаллашиб қолган. Шундан сўнг, ўзига тегишли Lacetti русумли автомобилида М.А.ни уриб юбориб, тан жароҳати етказган. Кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамасдан М.А. шифохонада вафот этган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент шаҳрида Tico автомобили ёш болани уриб юборганди. ЙТҲ оқибатида пиёдага шифокорлар томонидан биринчи тиббий ёрдам кўрсатилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Фарғона умрбод қамоқ қасддан одам ўлдириш

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг