Фарғонада сув таъминоти ходими калтакланди (видео)
3-саҳифа
−
25 Октябрь
4572Фарғона вилояти Марғилон шаҳрида истеъмол қилган ичимлик суви ҳаққини ўз вақтида тўламаган фуқаро ва назоратчи ўртасида жанжал юзага келди. Бу ҳақда “Фарғона сув таъминоти” АЖ ахборот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, “Сармазор” МФЙ ҳудудида яшовчи истеъмолчи фуқаро томонидан истеъмол этилган ичимлик сувидан 1.700.000 сўм миқдорида қарздорлиги мавжудлиги аниқланган.
Мавжуд қарздорликни ундириш мақсадида “Фарғона сув таъминоти” АЖ Марғилон шаҳар бўлими аҳоли назоратчиси Х.А. истеъмолчи хонадонига борган. Мулоқот жараёнида истеъмолчи ва назоратчи ўртасида жанжал юзага келган ва оқибатида назоратчи Х.А.нинг пастки жағ қисми синиб, унга оғир тан-жароҳати етказилган.
Мазкур ҳолат юзасидан ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан терговга қадар суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қашқадарёда газ таъминоти ходими фуқарони калтаклаганди. Қашқадарё вилояти Косон туманида аҳоли газ етказиб берилиши кечикиб, бир неча ойдан бери газсиз ўтиргани ортидан норозилик билдирган. Орада юзага келган тортишувда давлат ходими фуқарога қўл кўтариб, унинг жағига мушт туширган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь