Фарғонада судланувчилар суд биносидан қочиб кетди
Жамият
−
06 Май 2021
20791Кеча, 5 май куни Фарғона вилоятида жиноят ишлари бўйича Тошлоқ туман суди биносидан 4 нафар судланувчи қочиб кетди. Бу ҳақда “Халқ сўзи” хабар бермоқда.
Маълум бўлишича, уларга нисбатан дастлабки терговда “қамоққа олиш” эҳтиёт чораси қўлланилган бўлиб, улар ички ишлар органлари кузатуви ва назорати остида суд мажлисига олиб келинганди. Кутилмаганда тўртовлон бинонинг ертўла қисмидаги орқа девордан ошиб, қочиб қолган.
Фарғона вилоят суди расмий вакилининг қайд этишича, тезкор чора-тадбирлар натижасида судланувчилар шу куннинг ўзидаёқ вилоят ҳудудида ушланган.
LiveБарчаси