Фарғонада севги ҳақида видео олган ёш болаларнинг отаси жавобгарликка тортилди (видео)
3-саҳифа
−
24 Сентябрь
22871Фарғонада ёш болалар севги ҳақида видеолар ишлагани учун уларнинг отаси маъмурий жавобгарликка тортилди. Бу ҳақда вилоят ички ишлар бошқармаси хабар берди.
Билдирилишича, вояга етмаган бола ва қиз севги ҳақида турли видеолар олган. Хусусан, видеода боланинг машина бошқаргани, қиз ва бола бир-бирига севги изҳор қилаётгани ва улғайган жуфтликларнинг образларини гавдалантиргани тасвирланган. Бу эса ижтимоий тармоқларда норозиликларга сабаб бўлган.
Мазкур ҳолат юзасидан Фарғона ИИБ томонидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилиб, ҳолат бўйича ҳужжатлар тўпланган. Ва улар ўрганиб чиқилиб, вояга етмаган шахснинг отасига ва видеони тасвирга олган шахсга нисбатан маъмурий тартибда ҳужжатлар расмийлаштирилган.
“Биз бехабар қолибмиз, кўрмабмиз. Ҳаммаларингдан кечирим сўраймиз. Фарзандларимни ўзим назорат остига оламан. Худо хоҳласа, бундан кейин бу ишлар такрорланмайди”, дейди ота.