Фарғонада психотроп сотувчилар ДХХдан қочмоқчи бўлди (видео)
3-саҳифа
−
09:04 3455 1 дақиқа
Фарғона вилоятининг Қўқон шаҳрида 11 650 дона кучли таъсир қилувчи модда билан тезкор гуруҳ ходимларидан қочмоқчи бўлганлар ушланди. Бу ҳақда Давлат хавфсизлик хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний айланмасига қарши курашиш доирасида Давлат хавфсизлик хизматининг Фарғона вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан Божхона ва Ички ишлар органлари билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилган.
Жумладан, Қўқон шаҳрида яшовчи, 1994 ва 2002 йилларда туғилган 2 нафар шахс ўзларининг таниши бўлган – Қўштепа туманида истиқомат қилувчи фуқаронинг Gentra русумли автомашинасида Фарғона туманига бориб, қўшни республикадан Ўзбекистон ҳудудига ноқонуний ўтказилган 11 650 дона “Регапен” кучли таъсир қилувчи дори воситаларини қабул қилиб олган.
Сўнгра Қўқон шаҳрига қайтиб кетаётганларида тезкор гуруҳ томонидан Учкўприк тумани ҳудудида тўхтатилган вақда, улар автомашинадан дори воситаларини улоқтириб, воқеа жойидан қочмоқчи бўлган, лекин ходимлар томонидан қўлга олинган.
Аниқланишича, қонунбузарлар бу турдаги дориларни Фарғона ва Қўқон шаҳарларида яшовчи шахсларга сотиш билан шуғулланиб келган.
Ҳозирда уларга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўттамиз, аввалроқ Тошкент вилоятининг Тошкент туманида яширин омбор фош этилганди.
Live
Барчаси