Фарғонада пичоқбозлик: 6 киши қамоққа олинди
Жамият
−
13 Март 2020
11596Жорий йилнинг 10 март куни соат тахминан 14:30 да 24 ёшли фуқаро И.О. бир гуруҳ танишлари билан бирга Фарғона шаҳар С.Аҳмад кўчасида фуқаро Т.У. билан ўрталаридаги ўзаро келишмовчилик сабаб гап талашиб жанжаллашиб кетишган. Бу ҳақда Фарғона вилояти ИИБ Матбуот хизмати хабар берди.
Жанжал шунчаки муштлашув билан якун топмаган. Т.У. ва И.О. ўзлари билан олиб келган пичоқларни ҳам ишга солиб бир-бирларини таналарининг турли соҳаларига бир неча маротаба уриб тан жароҳати етказишган.
И.О.нинг жиноий шериклари ҳам жанжалда фаол иштирок этиб, қўлларидаги тош ва темир жисмлар билан фуқаро Т.У.нинг бош ва танасининг турли қисмларига уриб, оғир тан жароҳати етказиб, ҳодиса жойидан яширинган.
Тергов-тезкор гуруҳи томонидан ҳодиса жойидан воқеага алоқадор тош бўлаклари, ошхона пичоғи ва қон намуналари ҳамда шу атрофдаги савдо дўконига ўрнатилган видеокузатув мосламасига қайд қилинган тасвирлар ашёвий далил тариқасида олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан Фарғона шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан И.О ва бошқаларга нисбатан Жиноят кодексининг 104-моддаси 2-қисми “е,к” бандлари билан жиноят иши қўзғатилиб, жиноятни содир этган шахсларнинг 6 нафарига нисбатан “Қамоққа олиш” эҳтиёт чораси қўлланилди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь